12:28 | 13.11.23 386

Бухорода қарийб 353 млн сўмлик ноқонуний товарлар айланмасига чек қўйилди

Товарлар орасида 142 минг 800 дона пиротехника воситалари ҳам бўлган.

Бухоро вилояти божхона бошқармаси берган маълумотларга кўра, вилоятда умумий қиймати 353 миллион сўм бўлган ноқонуний товарлар айланмасига чек қўйилган.

Унга кўра, Ғиждувон тумани «Саримжон» йўл патрул хизмати ҳудудида олиб борилган тезкор тадбирда Isuzu русумли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганда, ноқонуний товарлар борлиги аниқланган.

Текширув вақтида автотранспортда божхона расмийлаштирувидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 142 минг 800 дона пиротехника воситалари, икки минг қути тамаки маҳсулотлари ҳамда 96 турдаги сифати кафолатланмаган дори воситалари борлиги ўз тасдиғини топган.

Маълумот учун, ҳозирда ноқонуний товарлар юзасидан умумий қарор қабул қилингунга қадар божхона органлари томонидан вақтинча сақлов чоралари кўрилган. Шунингдек, ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда тўққиз ой давомида қанча алкогол ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдосига чек қўйилгани очиқланганди.


Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 409
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 770
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1111
Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

16:28 | 07.12.23 869
Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

15:40 | 07.12.23 468
«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

14:04 | 07.12.23 954