9:55 | 18.02.24

                       

Бухорода барча метан «заправка»лар фаолияти вақтинча тўхтатилди

Республикада кузатилаётган совуқ об-ҳаво туфайли юқори кучланишли электр узатиш тармоқларида носозлик юзага келиб, газ ҳайдаш агрегатлари фаолиятида узилишлар рўй бермоқда.

Бухоро вилоятидаги барча метан «заправка»лар фаолияти вақтинча тўхтатилди. Вилоят ҳокимлиги бунинг сабабини тушунтирди.

Қайд этилишича, жойларда кучли ёмғир ва шамол кузатилаётгани сабабли юқори кучланишли электр узатиш тармоқларида носозлик юзага келиб, газ ҳайдаш агрегатлари фаолиятида узилишлар рўй бермоқда.

Газ босимининг камайишини инобатга олган ҳолда, биринчи навбатда, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан таъминлаш мақсадид 18 февраль куни соат 06:00 дан бошлаб вилоятдаги барча автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолияти вақтинча тўхтатилган.

«АГТКШлар фаолиятидаги ўзгаришлар кузатилса, қўшимча маълумотлар берилади», — дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: