8:25 | 11.03.24

                       

Бухорода фарзандини калтаклаган аёлга қўшимча айблов эълон қилинди

Дастлабки тергов давомида фуқаронинг ҳаракатларида яна бошқа жиноят аломатлари аниқлангани сабабли 1 март куни унга нисбатан қўшимча айб эълон қилинган.

Бухоро вилояти Шофиркон туманида яшовчи С.Н. (аёл) кичик ёшдаги фарзандини 2 йилдан бери калтаклаб келганлиги юзасидан унга нисбатан жиноят иши қўзғатилганди.

Дастлабки тергов давомида фуқаронинг ҳаракатларида ЖКнинг 104-моддаси 2-қисмида (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) назарда тутилган жиноят аломатлари аниқланганлиги сабабли 1 март куни Шофиркон тумани ИИБ Тергов бошқармаси томонидан С.Н. га қўшимча айб эълон қилинган.

Ҳозирда мазкур жиноят иши юзасидан дастлабки тергов тамомланиб, иш материаллари қонуний қарор қабул қилиш учун Жиноят ишлари бўйича Шофиркон туман судига юборилган. Болалар омбудсмани боланинг манфаатлари суд босқичида таъминланиши юзасидан ўз кузатувини давом эттиради.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: