9:22 | 08.04.24

                       

Бухорода хизмат хонасига маишат учун дўстларини чақирган раҳбар ишдан олинди

Бухоро вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси раҳбари танишларини маишатга хизмат хонасига чақиргани учун ишдан бўшатилди.

Бухоро вилоятида қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳаси раҳбар ходими ишдан бўлшатилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Бухоро вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси раҳбари хизмат хонасига маишат қилиш мақсадида дўстларини чақирган. Видеодаги ҳолат 2023 йил 15 сентябрь куни  тасвирга олинган.

Шу куни Инспекция бошлиғи Баҳодир Тошев туғилган куни сабаб ўз курсдошларига ушбу видеони юборган.  Инспекциянинг тегишли масъуллари Б.Тошевга бундай ҳатти-ҳаракатлар касб этикасига тўғри келмаслигини тушунтирди. Шунингдек, раҳбар ушбу ҳаракати боис эгаллаб турган лавозимидан озод этилгани айтилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: