18:13 | 04.06.24

                       

Бухорода содир бўлган даҳшатли ЙТҲда 3 киши вафот этди

Бухорода содир бўлган даҳшатли ЙТҲда 3 киши вафот этди. 2 нафар фуқаро эса тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Бухоро вилоятининг Жондор туманида инсонлар ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди. Туман ҳокимининг мазкур ЙТҲ оқибатларини бартараф этиш ва шу каби бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш тўғрисидаги фармойиши қабул қилинган.

Маълум қилинишича, ҳолат 2024 йилнинг 30 апрель куни содир бўлган. Ўша куни соат тахминан 7:00да «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу» А-380 автомагистрал йўлининг 305-километрида «Хоразм-Бухоро» йўналишида ҳаракатланиб бораётган Nexia машинасининг шинаси ёрилиб кетган.

ЙТҲ оқибатида 3 киши вафот этган, 2 нафар фуқаро эса тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Туман ички ишлар бўлими (Ж.Джавкашов) туман фавқулодда вазиятлар бўлими(Ш.Ярашев)ларга:

  • содир бўлган фавқулодда вазият тўғрисида тегишли бошқарув органларини хабардор қилиш ҳамда тезкор
    профилактик тадбирлар амалга ошириш;
  • тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда фавқулодда вазият содир бўлган ҳудудда қидирув-қутқарув ишлари
    ташкил этиш;
  • қидирув-қутқарув ишлари якунлангандан сўнг содир бўлган фавқулодда вазият бўйича суд тиббий
    экспетиза хулосаси ўрганилган тартибда расмийлаштириб, суруштирув идораларига тақдим этиш топширилган.

Жондор тумани ИИБ ЙҲХБ (М.Жалолов) фавқулодда вазият содир бўлган ҳудудда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида тизимли ишларни амалга ошириш вазифалари тоширилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: