21:18 | 10.06.24
Бухорода валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келганлар ушланди. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Бухорода валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Прокуратура Департаменти матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ромитан туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Ҳ.Ж. жами 4 000 АҚШ долларини фуқаро Н.А.дан 50,4 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Худди шундай, Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан Ромитан туманида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Н.Р. жами 3 500 АҚШ долларини фуқаро Н.Д.дан 44,1 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: