23:15 | 25.12.23

                       

Бухорода Янги йил арчаси қулаб тушди — видео

Кучли шамол оқибатида қулаган арчанинг демонтаж ишлари олиб борилмоқда.

Бугун, 25 декабр куни кечки пайт кучли шамол туфайли Бухоро вилоятининг Қоракўл тумани марказида безатилган Янги йил арчаси қулаб тушди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Келтирилишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Айни пайтда арчанинг каркасларини таъмирлаш мақсадида демонтаж ишлари олиб борилмоқда.

«Янги йил арчаси тез орада таъмирланиб, ўз ўрнида қайта ўрнатилади ва маданий тадбирлар белгиланган дастур асосида давом эттирилади» — дейилган хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: