10:00 | 13.11.23

                       

Бутунжаҳон шоппинг кунида ўзбекистонликлар Uzum Market’га дақиқасига 90 та, жами 130 мингдан ортиқ онлайн буюртма беришди

2024 йилда 10 мингдан ортиқ аҳолиси бўлган Ўзбекистоннинг барча аҳоли пунктларида миллий маркетплейснинг 1000 дан ортиқ буюртма тарқатиш пунктлари фаолият юритади.

Uzum миллий рақамли экотизими йилнинг асосий савдосининг биринчи куни натижалари билан бўлишди. 11 ноябр куни буюртмалар сони ўтган йилга қараганда 15 баробар ошди. Ўзбекистонликлар эса экотизим сервисларида жами 130 мингдан ортиқ буюртма беришди. Шундай қилиб, Uzum Market миллий бозорида 24 соат ичида ўзбекистонликлар 18 тоннадан ортиқ кунгабоқар ёғи, 12 тонна кир ювиш кукуни, 10 минг банка консерваланган маккажўхори, шунингдек, 1500 дан ортиқ смартфон сотиб олдилар. Унда Uzum Market’даги энг машҳур товарларга электроника, кийим-кечак ва аксессуарлар, уй-рўзғор буюмлари кирди.

Самарқандлик аёл томонидан буюртма қилинган «Ёш рассомнинг тўплами» катта савдода харид қилинган биринчи товар бўлди. Энг қиммат буюртма — 78 миллион сўмлик 4 та смартфон ва вафли қолипи — Янгийўлга етказиб берилди, энг каттаси эса — 165 та турли товарлар, жумладан, идишлар, ўйинчоқлар, таъмирлаш буюмлари, кийим-кечак ва маҳсулотлар — аллақачон самарқандлик харидорга етиб борган.

«Бу йилда асосий ўзгариш — миллионлаб ўзбекистонликларнинг одатлари. Савдо бошланишидан бир ҳафта олдин бизнинг фойдаланувчиларимиз савдонинг биринчи соатларида буюртма бериш учун саватларига товарларни фаол қўшишни бошладилар. Агар ўтган йили ўзбекистонликлар онлайн харид қилишни эндигина ўзлаштиришни бошлаб, қиммат бўлмаган товарлар ва курьер орқали етказиб беришни афзалроқ кўрган бўлсалар, бу сафар буюртмаларнинг 98 фоизини тарқатиш пунктларига, машҳур товарлар орасида эса — смартфонлар, электроника, маиший техника. Шу билан бирга, фойдаланувчиларимиз томонидан олинган буюртмаларнинг қарийб 45 фоизи Uzum Nasiya’дан муддатли тўловга расмийлаштирилган — жумладан 30 дан ортиқ кир ювиш машинаси ва 300 та смартфонни ўз ичига олган» деган Uzum Market бош директори Илшат Хаметов.

Uzum Market катта савдосида жами 130 мингга яқин ноёб товар номлари 80 фоизгача чегирмалар билан тақдим этилган. 11.11 савдосида энг фаол буюртмалар Тошкент, Самарқанд, Фарғона ва Бухоро аҳолиси томонидан берилган. Шу билан бирга, пойтахтда уй-рўзғор буюмлари, идиш-товоқ, кийим-кечак ва аксессуарларга кўпроқ буюртма берилди, вилоятларда эса смартфонлар, маҳсулотлар ва уй кимёвий моддаларига талаб катта бўлди.

Бугунги кунда Uzum Market’да ўз товарларини мамлакат бўйлаб 6500 дан ортиқ тадбиркор ва компаниялар сотмоқда. Uzum Market миллий маркетплейси географияси 72 та аҳоли пунктини қамраб олган. Келгуси йилда 10 мингдан ортиқ аҳолиси бўлган Ўзбекистоннинг барча аҳоли пунктларида миллий маркетплейснинг 1000 дан ортиқ буюртма тарқатиш пунктлари фаолият юритади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: