15:21 | 12.08.21

                       

Бухорода фуқарога танишлари орқали ер олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди

У ерни 5 минг долларга сотмоқчи бўлган

Бухоро шаҳрида ер олиб беришни ваъда қилган 49 ёшли шахс ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда шаҳарнинг Афросиёб кўчасида яшовчи А.А. фуқаро Х.Р.га Сафетмўй қишлоғидаги 5,5 сотих ерни 5000 долларга сотмоқчи бўлгани аниқланган.

Қайд этилишича, у ерни Кадастрлар палатаси вилоят филиалида ишловчи ваколатли танишлари орқали олиб беришни ваъда қилган. А.А. кимёвий ишлов берилган пулни олган вақтида ушланган.

Ҳолат юзасидан А.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Самарқандда 1 гектар ерни 200 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушлангани, Бухорода фуқарога ер олиб беришни ваъда қилган эркак қўлга олингани ва Андижонда фуқароларга ер олиб беришни ваъда қилганлар ушлангани хабар қилинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: