22:17 | 01.03.24

                       

Буюк Британияда Ўзбекистонлик талабалар уюшмаси ташкил этилади

Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий ҳаётдаги фаол иштирокини рағбатлантириш доирасида Буюк Британияда Ўзбекистонлик талабалар уюшмаси (ЎзТУ) ташкил этилади.

Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий ҳаётдаги фаол иштирокини рағбатлантириш доирасида Буюк Британияда Ўзбекистонлик талабалар уюшмаси (ЎзТУ) ташкил этилади, деб хабар бермоқда «Дунё».

Қайд этилишича, Ўзбекистонлик талабалар уюшмаси ёшлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, уларнинг касбий ва шахсий ривожланишига кўмаклашиш, шунингдек, Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги маданий-маърифий алмашинувни ривожлантиришга кўмаклашади. Бундан ташқари, ташкилотнинг ташкил этилиши талабаларнинг ўзаро самарали ҳамкорлик қилиши, тажриба ва билим алмашиши, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш имконини беради.

Ўзбекистонлик талабалар уюшмасининг расмий очилиш маросими 2 март куни мамлакатимизнинг Буюк Британиядаги элчихонасида бўлиб ўтади. Тадбир доирасида талабалар ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйини ўтказилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: