12:47 | 24.12.23
Маҳаллий рейс Навоий шаҳридаги муқобил аэродромга қўндирилиб, йўловчилар ер усти транспортида Бухорога етказилган.
Кучли чанг бўрони, кўриш масофасининг 500 метргача пасайиши сабабли «Бухоро» аэропортида соат 11:40 гача ҳаво кемаларини қабул қилишда вақтинчалик чекловлар жорий этилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.
Шу муносабат билан Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Тошкент-Бухоро йўналиши бўйича HY21 рейси маҳаллий вақт билан соат 08:56 да Навоий шаҳридаги муқобил аэродромга қўнган. Йўловчилар ер усти транспортида Бухорога етказилган.
Шунингдек, бугунги HY285/286 рейслари ўзгартирилган жадвал ва йўналиш бўйича амалга оширилади:
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Ню-Йорк – Тошкент» самолёти Россияга фавқулодда қўнишга мажбур бўлгани хабар қилинганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: