9:55 | 13.12.23

                       

Chery Automobile: Янги энергия оламидаги технологик ютуқ

Chery бутун дунё бўйлаб 12,7 миллиондан ортиқ фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиб, сўнгги 20 йил давомида Хитойнинг енгил автомобиллар экспорти бўйича етакчи бренди сифатида ўз мавқеини сақлаб қолди.

1997 йилда ташкил этилган Chery Automobile компанияси «технология, сифат ва халқаро ҳамкорлик» стратегиясини амалга ошириш орқали жаҳон бозорида рақобатбардош бренд яратишга интилади. 26 йиллик ривожланиш давомида Chery маҳсулотлари дунёнинг 80 дан ортиқ мамлакатлари ва минтақаларида сотиб келинмоқда, бутун дунё бўйлаб 1500 дан ортиқ савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталари мавжуд. Chery бутун дунё бўйлаб 12,7 миллиондан ортиқ фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиб, сўнгги 20 йил давомида Хитойнинг енгил автомобиллар экспорти бўйича етакчи бренди сифатида ўз мавқеини сақлаб қолди.

Анъанавий ички ёнув двигатели сегментида Chery етакчи ўринни эгаллаб, «учта асосий компонент», жумладан, двигател, трансмиссия ва шасси ёрдамида ноёб рақобатдош устунликни яратди. Бу хитойлик автомобиль ишлаб чиқарувчиларнинг йирик ютуғига айланди, автомобиллар сотуви бир миллиондан ошиб кетди ва жаҳон бозорида биринчи бўлиб Chery Tiggo 8, Chery 7 ва Arrizo моделлари орасида машҳурликка эришди.

2023 йилнинг январ ойидан ноябр ойигача Cheryʼнинг сотувлари 1 665 626 та автомобилни ташкил этди, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 47,8 фоизга ўсди. Бренднинг ривожланиш динамикаси ўсишда давом этмоқда. Chery ички ёнув двигателлари бозорида ўз иштирокини мустаҳкамлаб, янги энергия манбаларига фаол ҳаракат қилмоқда.

Компания ҳозирда плагинли гибрид электромобиллар, узоқ масофага ҳаракатланувчи аккумуляторли электр транспорт воситалари ва водород энергиясини ўз ичига олган кўп қиррали ривожланиш стратегиясини амалга оширмоқда. Chery, шунингдек, «тўрт вертикал ва уч горизонтал» ривожланиш стратегиясини шакллантириб, аккумуляторлар, моторлар ва электрон бошқарув тизимларини ўз ичига олган тадқиқот ва ишланмаларни фаол равишда олиб бормоқда.

2002 йилда Chery “хавфсиз, энергия тежамкор ва экологик тоза» маҳсулот тушунчасини тақдим этди. «Яшил», кам углеродли ва барқарор ривожланиш стратегияси маҳсулотни ишлаб чиқишдан маркетинг терминалларигача бўлган бутун ишлаб чиқариш занжирига киради.

Cheryʼнинг янги энергия маҳсулотлари MHEV, PHEV ва BEV каби турли сегментларни қамраб олади, улар «янги учта устунга» таянади: гибрид ажратилган двигателлар, трансмиссиялар ва аккумулятор пакетлари. Бу компаниянинг рақобатбардош бозордаги технологик пойдеворини мустаҳкамлайди, фойдаланувчиларни юқори сифатли “яшил» автомобиллар билан таъминлайди ва энергияни тежаш ва чиқиндиларни камайтириш бўйича глобал саъй-ҳаракатларга янада оқилона ҳисса қўшади.

Ўзбекистон автомобилларни электрлаштиришга ўтишни тезлаштирар экан, Chery бозордаги ўзгаришларга фаол жавоб бермоқда. 2024 йилнинг биринчи ярмида Chery Ўзбекистон бозорида ўзининг биринчи гибрид электр автомобили PHEV (Plug-In Hybrid Electric Vehicle)ни чиқаради.

Технологик имкониятлардан келиб чиққан ҳолда компания фойдаланувчиларга юқори сифатли, юқори самарали ва энергия тежайдиган янги энергия воситаларини таклиф қилишга интилади, «яшил» ва кам углеродли саёҳат имкониятларини кенгайтиради ва экологик барқарорликни рағбатлантиради.

Эслатиб ўтамиз, ADM Global Chery брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори ҳисобланади.

Сайтcheryauto.uz

Instagram@cheryuzbekistan

Telegram@cheryuzbekistan

Facebook@CheryUzbekistan

YouTube@cheryuzbekistan

Telegramt.me/cheryuzbekistan

Telegram ботt.me/cheryuzbekistanbot

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: