17:55 | 29.12.23

                       

Chery Automobile Ўзбекистонда ўзининг биринчи плагинли гибрид электромобилини (PHEV) тақдим этишни режалаштирмоқда

Энергияни тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича катта тажрибадан фойдаланган ҳолда PHEV моделлари минтақага барқарор энергия самарадорлигини олиб келишни ваъда қилади.

Chery Automobile 2024 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда ўзининг биринчи плагинли гибрид электромобилини (PHEV) тақдим этишни режалаштирмоқда.

Ушбу қарор компаниянинг экологик тоза саёҳатларни ва кам углеродли турмуш тарзини тарғиб қилиш стратегиясига мос келади. PHEVʼларнинг жорий этилиши Ўзбекистонда экологик тоза транспортга нисбатан глобал тенденцияни акс эттирувчи тоза ва хавфсиз ҳаётнинг янги даврини бошлашга қаратилган.

Иқлим ўзгаришининг тезлашиши ва глобал энергияга ўтиш зарурати шароитида Ўзбекистонда электромобиллар импорти сезиларли даражада ошди. 2023 йилнинг январ-сентябр ойларида мамлакатга қарийб 22,5 мингта электромобил олиб келинди, бу ўтган йилга нисбатан олти баравар кўп деганидир. Марказий Осиёдаги етакчи автомобил бозори сифатида Ўзбекистон автомобилларни электрлаштириш йўлида фаол ҳаракат қилмоқда.

Chery Automobile ўзини стратегик жиҳатдан «яшил ва кам углеродли» транспортда етакчи сифатида кўради. Энергияни тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича катта тажрибадан фойдаланган ҳолда ва доимий тадқиқот ҳамда ишланмалар орқали PHEV моделлари минтақага юқори самарадорлик ва барқарор энергия самарадорлигини олиб келишни ваъда қилади. Ушбу моделлар Ўзбекистондаги истеъмолчиларга юқори сифатли электр транспорт воситаларидан фойдаланиш имкониятини беради, бу Chery компаниясининг барқарорлик ва яшил саёҳатга содиқлигини акс эттиради.
Гибрид технологиялар бўйича 18 йиллик тажрибага эга бўлган Cheryʼнинг 2024 йилнинг биринчи чорагида сотилиши режалаштирилган PHEVʼи бренднинг илғор гибрид технологиясини намойиш этади. Ушбу автомобил самарали 1,5Т двигател ва ноёб уч узатма (икки двигатель ва 3 поғонали DHT узатиш) билан жиҳозланган бўлиб, 97,6% юқори узатиш тезлигини таъминлайди. Максимал қуввати 230 кВт ва айланиш моменти 510 Н-м бўлган автомобиль юқори кўрсаткичларга эришади – 7,5 сонияда 100 км/соат тезликка эришади ва NEDC стандарти бўйича фақат электр қуввати билан 75 километргача масофани босиб ўтади.

Chery компаниясининг саноат етакчилигини, кам углерод чиқиндилари билан хавфсиз ва ишончли саёҳатни таъминлашга содиқлиги бренднинг Ўзбекистоннинг яшил ва барқарор ривожланиши мақсадларига эришишга ҳамоҳанглигини акс эттиради.

Tiggo Ba Arrizo автомобиллар оиласининг Ўзбекистонда машҳурлиги бренднинг келгусида плагинли гибрид автомобилга бўлган катта умидларини оқлайди.

Гибрид автомобилларини ишлаб чиқариш Chery брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори бўлган Global компанитаси томонидан амалга оширилади.

Сайт: cheryauto.uz

Facebook: fb.com/CheryUzbekistan

Instagram: @cheryuzbekistan

Telegram: t.me/cheryuzbekistan

Telegram-бот: t.me/cheryuzbekistanbot

You Tube: Cheryuzbekistan

Алоқа учун телефон: +998712765555

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: