21:18 | 11.06.24

                       

Чилонзорда 4 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Чилонзорда 4 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати Чилонзор туманида содир бўлган ЙТҲ бўйича маълумот берди.

Маълум қилинишича, 2024 йилнинг 11 июнь куни соат 16:10 ларда Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчасида қуйидаги автомашиналар:

  • 1995 йилда туғилган Б.Д. бошқарувида бўлган Nexia-3;
  • 1995 йилда туғилган Б.С. бошқарувида бўлган Lacetti;
  • 1960 йилда туғилган Й.К. бошқарувида бўлган King_Long ;
  • 2003 йилда туғилган М.О. бошқарувида бўлган Spark иштирокида ЙТҲ содир бўлган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳат олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишлари ҳамда оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишлари сўралди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: