22:49 | 16.02.24
11 февраль куни тумандаги 1-мактаб ўқитувчиси 7-синф ўқувчисининг бошини деворга бир неча бор қаттиқ уриб, жароҳат етказган. Оқибатда бола бош қисми соҳасидаги жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.
Тошкент вилояти Чиноз туманида 7-синф ўқувчисининг бошини деворга урган ўқитувчига жиноятиши очилди.
Болалар омбудсманига кўра, 11 февраль куни тумандаги 1-мактаб ўқитувчиси А.С. 7-синф ўқувчисининг (2010 йилда туғилган) бошини деворга бир неча бор қаттиқ уриб, жароҳат етказган. Оқибатда бола бош қисми соҳасидаги жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Чиноз тумани ИИБ томонидан Жиноят Кодексининг 109-моддаси (Қасддан баданга енгил шикаст етказиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозир дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳолат болалар омбудсмани томонидан назоратга олингани таъкидланмоқда.