12:12 | 23.05.24

                       

Чирчиқда эшкак эшиш базаси қурилади

Чирчиқда эшкак эшиш базаси қурилади. Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев тегишли қарорни имзолади.

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида эшкак эшиш базаси қурилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.

Таъкидланишича, Чирчиқ шаҳар, «Нур» маҳалласида жойлашган Чирчиқ Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази тасарруфидаги қайиқлар сузиш станциясининг бўш турган ер майдони давлат захира ер майдонлари таркибига қайтарилди. Мазкур манзилда эшкак эшиш базаси қурилиши белгиланди.

Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев тегишли қарорни имзолади. Эшкак эшиш базасини қуриш учун 0,1123 гектар ер майдони Ўзбекистон давлат Жисмоний тарбия ва спорт университетига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: