19:39 | 04.06.24

                       

Чироқчи-Шўрқудуқ автомобиль йўлининг 30 километри таъмирланади

Қашқадарёдаги автомобиль йўлининг 30 километри таъмирланиб, Самарқанддан Шаҳрисабзга қатнов вақти қисқартирилади.

Шаҳрисабз шаҳри – Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 2024 йилдаги туризм пойтахти деб эълон қилинган. Шу боис ҳукумат олдига Шаҳрисабзда туризмни ривожлантириш бўйича қатор вазифалар қўйилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Шаҳрисабз шаҳри ва Шаҳрисабз туманида Туризм кластери ташкил қилинади. Ҳисорак-Ғелон ва Ҳисорак-Сарчашма йўли икки тасмали қилиб таъмирланади.

Чироқчи-Шўрқудуқ автомобиль йўлининг 30 километри таъмирланиб, Самарқанддан Шаҳрисабзга қатнов вақти қисқаради. Натижада Шаҳрисабзга кўпроқ сайёҳни жалб қилиш имконияти яратилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: