22:43 | 19.02.24
Ҳокимлардан бири шу пайтгача маҳаллада ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишлаган, бошқалари эса туман-шаҳар ҳокимларининг ўринбосари бўлган.
Ғанижон Солиев Фарғона вилоятининг Бағдод тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Бунгача у Бағдод тумани «Хўжақишлоқ» маҳалласида ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият юритаётган эди.
Жиззах шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Бахмал туманига ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Депутатлар Азиз Эргашевни Бахмал тумани ҳокими лавозимига тайинлаш тўғрисидаги қарорларини бир овоздан маъқуллади. У ҳозирга қадар Жиззах шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Бахтиёржон Салимжонов маҳаллий кенгашнинг навбатдан ташқари сессиясида Наманган вилояти Чуст тумани ҳокими этиб тайинланди.
Бахтиёржон Салимжонов тайинловга қадар Косонсой тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари — туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: