13:30 | 25.05.24

                       

Давлат буюртмаси бўйича квоталар тақсимотида айрим соҳаларига устуворлик берилади

Давлат буюртмаси бўйича квоталар тақсимотида айрим соҳаларига устуворлик берилади. 2024/2025 ўқув йили қабулидан бошлаб давлат олий таълим муассасалари кесимида тақсимлаш амалиёти бекор қилинади.

Давлат буюртмаси бўйича квоталар тақсимотида муҳандислик, тиббиёт, аниқ ва табиий фанлар билим соҳаларига устуворлик берилади. Бу ҳақда Президент фармонида айтилди.

Маълум қилинишича, 2024/2025 ўқув йили қабулидан бошлаб давлат буюртмаси параметрларини давлат олий таълим муассасалари кесимида тақсимлаш амалиёти бекор қилиниб, бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кундузги таълим шаклида тасдиқлаш тартиби жорий этилади. Бундан олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари мустасно.

Шунингдек, давлат буюртмаси бўйича квоталар тақсимотида муҳандислик, тиббиёт, аниқ ва табиий фанлар билим соҳаларига устуворлик берилади.

Давлат олий таълим муассасалари учун ўрнатилган тартиб ва шартлар бўйича талабалар қабулини амалга оширувчи олий таълим ташкилотларига давлат буюртмасининг тақсимотида иштирок этишга рухсат этилади. Бунда тегишли бакалавриат таълим йўналиши бўйича бир талаба учун ажратиладиган маблағ молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим муассасаларида бир талаба учун тўғри келадиган ўртача харажат миқдоридан ошмаган ҳажмда молиялаштирилади.

Бундан ташқари, давлат гранти квоталарининг олий таълим ташкилотлари кесимида тақсимоти тегишли бакалавриат таълим йўналиши бўйича рўйхатдан ўтган абитуриентларнинг танлови ва тўплаган балларига кўра амалга оширилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: