21:24 | 14.02.24

                       

Давлат кадастрлар палатаси Оқдарё туман филиали ходими қўлга олинди

Самарқанд ИИБ Тезкор-қидирув хизмати Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими Оқдарё туманида жиноий ҳолатни фош этди. Ҳолат юзасидан иш очилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизмати Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими томонидан Оқдарё туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати

Қайд этилишича, 1985 йилда туғилган Давлат кадастрлар палатаси Самарқанд вилояти бошқармаси Оқдарё туман филиали ходими Т.Д. фуқародан сотиб олинаётган Оқдарё тумани Пахтабод маҳалласида жойлашган турар-жой тоифасидаги 0,30 гектар ер майдонини нотурар тоифага ўтказиш ҳамда келгусида унинг номига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришга келишиб олган.

Вилоят Ички ишлар бошқармаси хабарига кўра, ходим фуқаордан кўрсатиладиган «хизмат» эвазига 19 миллион 200 минг сўм миқдоридаги пулларни талаб қилиб, Давлат кадастрлар палатаси Оқдарё туман филиали биносидаги ўз хизмат хонасида 12.550.000 сўм кимёвий ишлов берилган пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган. Ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: