17:25 | 25.12.23

                       

Давлатлараро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Россияда қўлга олинди

У дўстидан 60 миллион сўм қарз олиб, Санкт-Петербург шаҳрига қочиб кетган.

Bugun.uz‘даги маълумотларга кўра, 21 декабр Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирларида давлатлараро қидирувда бўлган фирибгар О. Найимов қўлга олинган. У Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида келтирилган жиноятни содир этганликда айбланмоқда.

Маълум бўлишича, у 2022 йилнинг ноябр ойида Самарқанд вилояти ҳудудида дўстидан исталган кун қайтариб бериш ваъдаси билан 60 млн сўм миқдорда қарз олган. Бироқ келишилган кун О.Н. олган қарзини қайтариб бермаган ва дўсти унинг Россияга қочиб кетганидан хабар топган.

Ҳолат юзасидан ушбу фуқаро давлатлараро қидирувга берилган ва шу йилнинг декабр ойида Россия полицияси томонидан қўлга олинган. Фуқаро тез орада Россиядан Ўзбекистонга депортация қилиниши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда мигрантлар иштирокида оммавий жанжал юз бергани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: