15:38 | 28.11.23

                       

Декабр ойида кузатиладиган магнит бўронлари рўйхати эълон қилинди

Магнит бўронларининг ичида хавфлилик даражаси юқориси ҳам бор.

2023 йилнинг декабр ойи учун бир қатор магнит бўронлари кутилмоқда ва бу инсон саломатлиги учун салбий оқибатлар олиб келиши мумкин.

Декабр ойида кучли ва кучсиз магнит бўронлари бўлади. Қуёшнинг геомагнит фаоллиги ҳар кимга турлича таъсир қилади. Баъзилар учун бу тушкун кайфият ёки бош оғриғини келтириб чиқарса, бошқаларда сурункали касалликларнинг кучайишига олиб келиши мумкин.

2023 йил декабр ойида магнит бўронлари:

  • 22 декабр (ўрта даражали магнит бўрони));
  • 25-28 декабр (кучли магнит бўрони);
  • 30-31 декабр (заиф магнит бўрони) кунлари бўлади.

Магнит бўрони содир бўладиган кунларда жисмоний фаоллик билан шуғулланиш, соғлом овқатланиш, етарлича ухлаш ва кўпроқ тоза сув ичиш тавсия этилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: