13:30 | 14.05.24

                       

Денов туман жиноят суди раиси йўл транспорт ҳодисасига учради

Денов туман жиноят суди раиси йўл транспорт ҳодисасига учради. Машинани ҳайдаб кетаётган адвокат оғир тан жароҳатлари олиб, вафот этган.

Жиноят ишлари бўйича Денов тумани суди раиси Камолиддин Муродов ҳамда унинг адвокат дўсти йўл-транспорт ҳодисасига учраган. Бу ҳақда Bugun.uz манбалари хабар берди.

Маълум қилинишича, ЙТҲ оқибатида Камолиддин Муродов оғир тан жароҳатлари олган. Автомобилни бошқарган адвокат эса воқеа жойида вафот этган.

Судьялар олий кенгашининг Bugun.uz’га маълум қилишича, воқеа 9 март куни содир бўлган. Сурхондарё вилоят судлари судьяларининг малака ҳайъати Камолиддин Муродовнинг ваколатларини муддатидан олдин тугатиш тўғрисида қарор қабул қилди. Малака ҳайъати қарори устидан Судьялар олий кенгашига шикоят қилинган ва ҳозирда кўриб чиқилмоқда.

Воқеа содир этган шахсларни аниқлаш бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Камолиддин Муродов 2021 йилда беш йил муддатга суд раиси этиб тайинланган эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: