8:18 | 23.05.24

                       

ДХХ Қорақалпоғистонда «валютчик»ларни ушлади

ДХХ Қорақалпоғистонда «валютчик»ларни ушлади. Айбланувчилар жами4 000 АҚШ доллар миқдоридаги қалбаки пулларни сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Қорақалпоғистонда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди. Бу ҳақда Прокуратура Департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кегейли туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган У.Ж. ва Ж.С. фуқаро К.Б.дан жами 4 000 АҚШ долларини 49 млн сўмга сотиб олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Тойлоқ туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган И.Ғ. жами 3 100 АҚШ долларини фуқаро А.А.га 39,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: