12:07 | 01.02.24

                       

ДХХ раиси Толибон мудофаа вазири в.б. билан учрашди

Учрашувда томонлар чегара ва ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

ДХХ раиси Абдусалом Азизов Толибон мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Муҳаммад Ёқуб билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда «Tolonews» хабар берди.

Қайд этилишича, музокаралар давомида чегара масалаларини ҳал этиш, икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш, Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий ва транзит ҳамкорлик ҳамда бошқа масалалар муҳокама қилинган.

Қўшимча қилинишича, ушбу учрашувда томонлар икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: