19:21 | 02.06.24

                       

Доҳа – Тошкент – Доҳа йўналишида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди

Доҳа – Тошкент – Доҳа йўналишида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди. Дастлабки босқичда ушбу йўналишда ҳафтасига 4 марта авиақатновлар амалга оширилиши режалаштирилган.

Қатар ва Ўзбекистон ўртасида тўғридан-тўғри мунтазам ҳаво қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Доҳа – Тошкент – Доҳа йўналишида дастлабки ҳафтада авиакомпания ҳафтасига 4 марта душанба, сешанба, пайшанба ва шанба кунлари парвозларни амалга оширади. Кейинги босқичда эса ҳар куни рейслар амалга оширилиши режалаштирилган.

Мунтазам рейснинг йўлга қўйилиши мамлакатларимиз ўртасида сайёҳлик алмашинуви ўсишига сезиларли ҳисса қўшиши, қолаверса, Форс кўрфази ва Марказий Осиё ўртасида кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Шунингдек, 2 июнь куни соат 10:28 да «Qatar Airways» авиакомпаниясининг Тошкентга режалаштирилган биринчи рейси Доҳа аэропортидан учиб кетди. Ўзбекистон пойтахтига Airbus 320 самолёти маҳаллий вақт билан соат 13:30 да қўнди. Парвоз вақти 3 соатни ташкил қилди.

«Бугун биз учун энг яхши авиакомпаниялардан бири Тошкент аэропортига мунтазам рейсларни амалга ошира бошлаган муҳим кун. Икки давлат ўртасидаги ҳаво қатнови нафақат А нуқтадан Б нуқтага парвозлар, балки ўтган йил охиридаги олий даражадаги икки томонлама ташрифлардан сўнг мутлақо янги босқичга кўтарилган икки давлат ўртасидаги муносабатлар ривожининг муҳим қисмидир. Ўзбекистон Қатарни Яқин Шарқдаги истиқболли иқтисодий ҳамкор деб билади. Ўзаро муносабатларни ривожлантириш учун томонлар Марказий Осиёни Форс кўрфази мамлакатлари билан боғлайдиган энг қисқа, ишончли ва хавфсиз транспорт-логистика йўлакларини шакллантиришдан манфаатдор», — деди «Uzbekistan Airports» раҳбари Жавлонбек Умарходжаев.

«Qatar Airways» Қатарнинг миллий авиакомпанияси бўлиб, бош қароргоҳи Доҳада жойлашган. Авиакомпания дунёнинг 170 дан ортиқ йўналишларига парвоз қилади. Қатар Аирwайс кўплаб нуфузли мукофотларни қўлга киритган ва Скйтрах томонидан етти марта дунёнинг энг яхши авиакомпанияси деб топилган.

«Тошкент йўналишлар тармоғимиз географиясини кенгайтиришда янги нуқтага айланди. Ишончимиз комилки, ушбу янги йўналиш нафақат Қатар ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлайди, балки бизнес, туризм ва маданий алмашинувлар учун ҳам ке но эшикларни очади. Доҳа – Тошкент – Доҳа йўналиши бўйича йўловчи қатновлари ҳафтасига тўрт марта – душанба, чоршанба, жума ва якшанба кунлари Airbus 320 самолётларида амалга оширилади. Келгусида биз Тошкентга парвозлар частотасини ошириш ҳамда Бухоро ва Самарқандга рейсларни йўлга қўйишни ҳам кўриб чиқяпмиз», — дея қўшимча қилди шарқий минтақа катта вице-президенти Марван Колейлат.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: