18:12 | 17.07.23

                       

Дунёдаги энг манзарали соҳиллар юрти — Туркия

Ёзда мамлакатнинг соҳиллари мовий ва яшил рангларни ўзида уйғунлаштириб, дам олиш учун бетакрор жойларга айланади.

Эгей ва турк Ривераси билан Ўрта Ер денгизининг қоқ марказида жойлашган Туркия дунёдаги энг манзарали соҳиллар юрти ҳисобланади. Ёзда мамлакатнинг соҳиллари мовий ва яшил рангларни ўзида уйғунлаштириб, дам олиш учун бетакрор жойларга айланади.

Турк Ривиерасидаги таътил

Турк Риверасининг қоқ марказида жойлашган Анталия ўзининг Аспендосдан Мирагача, Сидедан Пергегача бўлган кўплаб тарихий жойлари, узун қирғоғи, феруза сувлари, сокин кўрфазлари ва ҳар хил спорт тадбирлари билан жозибадор ҳисобланган дам олиш масканларидан бири.

Фото: Туркия туризм агентлиги

Соҳиллари билан танилган ва 231 та Мовий байроқ сертификати бор пляжларга эга бўлган Анталияда деярли барча йўллар денгиз бўйига олиб чиқади. Баъзи пляжлар километрларга чўзилган, бошқалари тоғлар ва кўрфазларда жой олган яширин соҳиллардан ташкил топган. Каш-Калкан йўлидаги Капуташ оқ қумли соҳил ва мовий денгизи билан таниқли. Ушбу кичик соҳил дунёдаги энг гўзал 50 соҳиллардан бири деб топилган. Узунлиги 14 км бўлган Туркиянинг иккинчи энг узун соҳили — Патара ҳам Анталияда жойлашган.

Мовийнинг минг бир кўринишидаги саёҳати

Бодрум Туркиянинг бахт соҳили ҳисобланган Эгей денгизи бўйидаги энг машҳур дам олиш масканларидан бири. Шаффоф денгизи, тилларанг қумлари билан минтақада қуёш ва денгизни севувчилар учун мукаммал ёзги дам олиш жойи. Бодрум марказига энг яқини Гумбет соҳили қайиқда саёҳатлар, турли сув спортлари ва дайвинг клублари билан унутилмас ҳиссиётлар эга бўлишни ваъда қилади. Битез соҳили сузиш ва бошқа сув машғулотлари учун энг яхши танлов.

Фото: Туркия туризм агентлиги

Битез соҳилида кенг қумли қирғоғидан ташқари кўплаб кафе ва ресторанлар жой олган. Бодрумга ташриф буюрувчиларнинг севимли дам олиш маскани Туркбуку марказида жойлашган Гўлтуркбуку соҳили шаҳарнинг энг гавжум жойларидан бири ҳисобланади. У ўзининг соҳилда жойлашган кўнгилочар клублари билан машхур.

Туркиянинг юраги Измир

Измир шаҳрининг энг машҳур сайёҳлик маскани Чешмедир. Чешменинг Илижа ва Алачати соҳиллари гўзал денгизи ва тилларанг қумлари билан машхур. Сокин тўлқинли сувлари билан машҳур Алачати соҳили Чешме марказидан тахминан 13 километр узоқликда жойлашган. Алачати соҳили энг тоза соҳиллардан бири, бу ерда сиз Эгей қуёши остида тобланишингиз мумкин. Чешменинг Илижа туманида жойлашган Илижа соҳили минтақадаги яна бир машҳур нуқта.

Фото: Туркия туризм агентлиги

Илижа, атрофидаги денгизларни илитадиган саёз, иссиқ шифобахш маъданли сувлари билан яхши таниш. Эгей денгизининг тиниқ сувларида сузиш, исталганча қуёш остида ҳордиқ чиқариб, мўътадил об-ҳаводан завқланиб, таътилдан тўлақонли завқ олиш мумкин.

Шимолий Эгейдаги марварид Чаноққалъа

Туркиянинг Эгей денгизи соҳилидаги кўплаб шаҳарлар ёз ойларида сайёҳлар билан тўлиб тошади. Улардан бири эса Чаноққалъада жойлашган сокин тўлқинли денгизи ва ям-яшил табиати билан мафтун қилувчи Ассос соҳилларидир.

Фото: Туркия туризм агентлиги

Ушбу соҳил минтақадаги энг машҳур икки соҳилдан бири бўлиб, унинг иккала томони зайтун дарахтлари билан ўралган Ассос Сокакағзи ва Кадирга кўрфазидир. Шунингдек, Чаноққалъа, Бозжаада ва Гўкчеада ҳақида гапирганда, икки гўзал Турк Эгей оролларини унутмаслигимиз ҳам керак. Чуқур мовий денгизи ва ипак қуми билан Бозжааданинг Аязма соҳили Эгей денгизининг энг машҳур.

Фото: Туркия туризм агентлиги
Фото: Туркия туризм агентлиги
Фото: Туркия туризм агентлиги
Фото: Туркия туризм агентлиги
Фото: Туркия туризм агентлиги

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: