11:30 | 07.09.23 8805

Дунёга машҳур илк географ Страбоннинг она ватани, «шаҳзодалар шаҳри» – Амасия

8 500 йиллик тарихга эга шаҳарда қадимий қалъа, сарой, мақбара ва уйларни учратиш мумкин.

Дунёга машҳур илк географ олим Страбоннинг она шаҳри, 8 500 йиллик тарихга қарамай дастлабки кўринишини сақлаб қолган, хеттлардан Туркия Республикасигача бўлган кўплаб тараққиёт босқичларига гувоҳ бўлган, Яшилирмоқ ва унинг бетакрор даралари билан танишиш учун Амасияга ташриф буюринг!

Фото: Туркия туризм маркази

Чуқур илдизга эга маданияти ва табиати билан ажралиб турадиган шаҳар, ЮНEСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган Ҳаршена тоғи ва Понтус қирол қоя мақбаралари, Амасия қалъаси, музейлар, Султон Боязид иккинчи мажмуаси, Қизлар саройи, Яшилирмоқнинг икки томонидаги Ялибою уйлари ва мозий иси уфуриб турган анъанавий кўчалари 8 500 йиллик тарих қадриятларини ўзида мужассам этади.

Амасия музейи

Амасия музейида сўнгги Неолит ва илк Энеолит даври, Бронза, Хетт, УрартуФригия, Скиф-Киммер, Форс, Понт, Рим, ВизантияСалжуқий ва Усмонли даврларига оид кўплаб цивилизация ёдгорликларини учратиш мумкин.

Фото: Туркия туризм маркази

Амасия Ҳаршена қалъаси

Ҳаршена қалъаси, шаҳар марказидаги Ҳаршена тоғида жойлашган бўлиб, учта асосий қисмдан иборат: Юқори қалъа (Акропол), Қизлар саройи (Некропол) ва Қуйи қалъа (Ички шаҳар).

Фото: Туркия туризм маркази

Ҳаршена тоғи ва Понтус қирол қоя мақбаралари

Ҳаршена тоғи ва Понтус қирол қоя мақбаралари 2015 йилда ЮНEСКОнинг Жаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган. Қоя мозорлари Онадўлунинг энг монументал ёдгорликлари бўлиб, дунёдаги қоя мозорлари анъанасининг ёрқин намуналаридан биридир.

Фото: Туркия туризм маркази

Ялибою уйлари

Яшилирмоқ дарёси бўйида тизилган анъанавий Усмонли сарой ва уйлари Амасия меъморчилигида муҳим ўрин эгаллаган ва қадимий Амасия уйларидан сақланиб қолганлари асосан ХIХ асрга оид намуналардир.

Фото: Туркия туризм маркази

Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

10:45 | 04.12.23 25
Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

22:23 | 03.12.23 1876
«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

21:13 | 03.12.23 2571
Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

20:25 | 03.12.23 602
Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

19:49 | 03.12.23 818
Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлганлар рўйхатига киритилганлардан бири тирик бўлиб чиқди

Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлганлар рўйхатига киритилганлардан бири тирик бўлиб чиқди

19:10 | 03.12.23 751