11:01 | 19.02.24

                       

Дунё бўйлаб наркотик истеъмол қилиш бўйича Ўзбекистон нечанчи ўринда туриши маълум бўлди

World Population Review наркотик истеъмоли бўйича Ўзбекистоннинг рейтингини маълум қилди. Рўйхат БМТнинг наркотиклар бўйича жаҳон ҳисоботи ва ЖССТнинг глобал обсерваторияси маълумотларига таянган ҳолда тузилган.

Дунё бўйлаб наркотик истеъмол қилиш рейтингида Ўзбекистон 95-ўринни эгаллади. Бу ҳақда «World Population Review» хабар берди.

Қайд этилишича, рейтинг БМТнинг наркотиклар бўйича Жаҳон ҳисоботи ва ЖССТнинг глобал обсерваторияси маълумотларига таянган ҳолда тузилган.

Маълумотларга кўра, АҚШда энг кўп гиёҳванд моддалар истеъмол қилинади. Қозоғистон  8-ўринни эгаллаган, Қирғизистон 23 ўрин, Туркманистон 41-ўрин ва Тожикистон 76-ўринда қайд этилган.

Истеъмол нуқтаи назаридан, Қўшма Штатлар дунёнинг гиёҳванд пойтахти ҳисобланади. Ишлаб чиқариш бўйича Афғонистон юқори ўринда туради. Кўкнори 57 та давлатда етиштирилади, дунёда етиштирилаётган афюннинг 95 фоизи бор-йўғи учта давлатга тўғри келади: Афғонистон, Мексика ва Мянма.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: