14:48 | 29.05.24
Экологик ҳуқуқбузарлар учун фото ва видео камералар ўрнатилади. Экология вазирлиги, ИИВ ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги ахборот алмашинувини йўлга қўяди.
Вазирлар Маҳкамасининг «Экологик ҳуқуқбузарликларни фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини ўрнатиш ва эксплуатация қилиш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
Қуйидагилар:
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизимини вазирликлар ўртасида интеграция қилинишини ҳамда ахборот алмашинувини йўлга қўйишни таъминлайди.
Белгиланишича:
Ички ишлар вазирлиги маҳаллалар ва кўп қаватли турар жой биноларида ўрнатилган камералар орқали экологик ҳуқуқбузарликларни аниқлаш тизимини йўлга қўяди ҳамда Экология вазирлигининг тизимига интеграция қилинишини таъминлайди.
Бунда, ушбу камералар орқали аниқланган экологик ҳуқуқбузарликлар учун ундирилган жарималар Экология вазирлигининг бюджетдан ташқари Экология жамғармасига тушиши инобатга олинади.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштириш чораларини кўради.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: