15:56 | 11.02.24

                       

Экология вазирлиги: Ўзбекистонда 120 тага яқин қор қоплонлари қолган

Йиртқич йўқолиб кетиш хавфи остидаги тур бўлиб, Ўзбекистон Қизил китобига киритилган. 2024 йилнинг 11 февраль куни Самарқандда қор қоплони ва экотизимларни муҳофаза қилиш бўйича Жаҳон дастури (ГСЛEП) бошқарув қўмитасининг вазирлар йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Bugun.uz» мухбири.

Йиртқич йўқолиб кетиш хавфи остида турган тур бўлиб, Ўзбекистон Қизил китобига киритилган. 2024 йилнинг 11 февраль куни Самарқандда қор қоплони ва экотизимларни муҳофаза қилиш бўйича Жаҳон дастури (ГСЛEП) бошқарув қўмитасининг вазирлар йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Bugun.uz» мухбири.

Қор қоплони Ўзбекистоннинг Қизил китобига ва ИУCНнинг Қизил рўйхатига (Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи) киритилган бўлиб, йўқолиб кетиш хавфи остида турган тур ҳисобланади. 

Экология вазирлиги биохилма-хилликни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Абдурашид Содиқовнинг маълум қилишича, Ўзбекистонда 120 тагача қор қоплонлари қолган. Бутун дунёда атиги 4-6 мингтаси қолган. Глобал иқлим ўзгариши ва музликларнинг эриши қор қоплонлари популяциясига таъсир кўрсатмоқда.

«Урбанизация, браконьерлик ва чорвачилик билан алоқа қилиш қор қоплонининг камайишига сабаб бўлмоқда. Ваҳоланки, Ўзбекистонда браконьерликка қарши кураш коэффитсиенти 200 фоиздан 2000 фоизга кўтарилди», — дея таъкидлади у.

Ўзбекистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов қор қоплонини сақлаш нафақат экологик нуқтаи назардан, балки мерос ва маданият учун ҳам катта аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Йиғилиш якунлари бўйича асосий мажбуриятлар белгилаб берилган қарор қабул қилинди. У 12 ҳукуматни, ривожланиш бўйича ҳамкорларни ва молиявий институтларни иқлим ўзгаришига мослашиш ва сақлаш бўйича саъй-ҳаракатларни жадаллаштириш учун инновацион молиялаштириш механизмларини ўрганиш орқали ГСЛEП дастури ва тегишли ташаббусларни қўллаб-қувватлашга чақирди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: