11:26 | 25.01.24

                       

Экология вазирлиги тасарруфидаги Нурота давлат қўриқхонаси ҳудудида ўрнатилган фотоқопқонга Қизилқум архарлари тасвирга тушди

Aрхарлар Ўзбекистон Қизил китобига заиф, камайиб бораётган, мозаик тарзда тарқалган кичик тур мақомида киритилган.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришлари вазирлиги тасарруфидаги Нурота давлат қўриқхонаси ҳудудида ўрнатилган фотоқопқонга бир гуруҳ Қизилқум архарлари муҳрланди.

Бу архарлар ТМХИ Қизил рўйхати ва Ўзбекистон Қизил китобига заиф, камайиб бораётган, мозаик тарзда тарқалган кичик тур мақомида киритилган.Асосий қисми Нурота тизмасининг марказий қисмида, Нурота қўриқхонаси ҳудудида истиқомат қилади, бу ерда сўнгги 10 йил ичида Қизилқум архарларининг сони барқарорлашган – 1600 га яқин.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: