Экспертизадан ўтказилмайдиган объектларнинг лойиҳа ҳужжатлари маълум қилинди
Объектлар жорий таъмирланганда лойиҳа экспертизадан ўтказилмайди
Қандай объектларнинг лойиҳа ҳужжатлари экспертизадан ўтказилмаслиги ҳақида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги маълум қилди.
Шаҳарсозлик кодексининг 23-моддасига мувофиқ:
- мавсумий ишлар учун вақтинчалик ва маиший бинолар;
- 2 қаватдан юқори бўлмаган (соколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва ёки умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлмаган якка тартибдаги уй-жойлар;
- 300 куб метрдан ортиқ бўлмаган алоҳида қурилаётган кичик ҳажмдаги объектлар;
- хавф-хатар тоифасига кирадиган объектлар;
- бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар жорий таъмирланганда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: