18:49 | 05.02.24

                       

«Эл-юрт умиди» жамғармаси Президент Администрацияси ҳузурига ўтказилади

Жамғарма ҳисобидан ёшларни чет элга ўқишга юборишда малакали ва сифатли инженер ҳамда технологлар тайёрлашга устуворлик берилади.

Шавкат Мирзиёев 2024 йилда таълим, соғлиқни сақлаш, рақамлаштириш, маданият ва спорт соҳаларида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида «Эл-юрт умиди» жамғармаси ҳақида гапирди.

Маълум қилинишича, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига 116 та олийгоҳни ўрганиб, уларни йириклаштириш дастурини ишлаб чиқиш, уларга «миллий», «давлат» университети, академия ёки институт мақомини беришнинг аниқ мезонларини белгилаш топширилди.

«Эл-юрт умиди» жамғармаси Президент Администрацияси ҳузурига ўтказилиши ва хорижда ўқитиш бўйича янги тизим жорий этилиши белгиланди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: