9:43 | 29.02.24

                       

Электропоездлар учун йўл кирани АТТО транспорт ва банк карталари орқали тўлаш йўлга қўйилди

Шаҳарлараро қатновчи поездларда чипта учун тўловни бевосита поезд вагонларида АТТО транспорт карталари ёки банк карталаридан фойдаланган ҳолда тўлаш тартиби йўлга қўйилди. Ушбу қулайлик дастлабки босқичда Тошкент–Хожикент йўналишидаги электропоездларда жорий қилинди.

Шаҳарлараро қатновчи поездлар учун йўл кирани АТТО транспорт ва банк карталари орқали тўлаш тартиби жорий этилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, эндиликда электропоездлар учун чипталарни темир йўл вокзаллари ва бекатларда олиш шарт эмас, балки бевосита электропоезд вагонларида АТТО транспорт карталари ёки банк карталаридан фойдаланган ҳолда тўловларни амалга ошириш имконияти ишга туширилди.

Ушбу қулайлик дастлабки босқичда Тошкент–Хожикент йўналишидаги электропоездларда жорий қилинди.

Тез кунларда Тошкент–Бекобод, Тошкент–Ховос ва Тошкент–Ангрен йўналишларидаги электропоездларда ҳам электрон тўлов тизимини ишга тушириш кўзда тутилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: