19:41 | 14.02.24
Ниязимбетов Валижан Батирбаевич Элликқалъа тумани ҳокими этиб тайинланди. У ўз фаолияти давомида бир қатор масъул лавозимларда самарали хизмат қилган.
14 февраль куни халқ депутатлари Элликқалъа туман кенгашининг навбатдан ташқари етмиш биринчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессия кун тартибига чўлларни ободонлаштириш масаласи киритилди. Қорақалпоғистон Республикаси Жокарги Кенеси раҳбари Аманбай Ўринбоев иштирок этди ва сўзга чиқди.
Сессияда Ниязимбетов Валижан Батирбаевич Элликқалъа тумани ҳокими этиб тайинланди. Маълумот учун, Валижан Ниязимбетов ўз фаолияти давомида бир қатор масъул лавозимларда самарали хизмат қилган.
Хусусан, Элликқалъа тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раҳбарининг ўринбосари ҳамда Тўрткўл тумани ҳокимининг ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: