12:54 | 02.11.23

                       

Эммануэл Макрон Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишини қўллаб-қувватлайди

Тошкентда Ўзбекистон-Франция олийгоҳи очилиши тезлаштирилади.

Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида Ўзбекистон ва Франция президентлари ўртасида тор доирадаги учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Учрашувда Шавкат Мирзиёев Франция президентининг Ўзбекистонга охирги 30 йилдаги илк ташрифи тарихий аҳамиятга эга эканини таъкидлаган.

Шунингдек, товар айирбошлаш ва қўшма корхоналар сони каррасига ошгани қайд этилган. Жорий ва истиқболли лойиҳалар портфели 10 миллиард евродан ошди.

Франция тараққиёт агентлиги билан бир миллиард евролик Стратегик ҳамкорлик дастури амалга оширилмоқда.

Франция Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда ишончни мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини, шунингдек, мамлакатнинг ЖСТга аъзо бўлишини ҳамда Евроиттифоқ билан кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим тез фурсатда имзоланишини бундан буён ҳам қўллаб-қувватлашга тайёр экани таъкидланган.

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Франция олий таълим муассасасини очишни тезлаштириш ҳамда француз тили ўқитувчиларини тайёрлаш борасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Самарқандда Эммануэл Макронни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтгани хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: