15:58 | 27.10.23

                       

Эндиликда иккита мобил телефонни божхона тўловларисиз олиб киришга рухсат берилди

Телефонларни UzIMEI тизимида рўйхатга олишда масофадан туриб идентификация қилиш жорий этилди.

Эндиликда иккита мобил телефонни божхона тўловларисиз олиб кириш мумкин бўлади. Бу ҳақда УзА хабар берди.

Фото: УзА

Эндиликда жисмоний шахслар хориждан ўзи билан олиб кирган иккита мобил қурилма (телефон)ни божхона тўловларисиз рўйхатдан ўтказиши мумкин. Бунгача битта телефонни рўйхатдан ўтказишга рухсат берилган эди.

Телефонларни UzIMEI тизимида рўйхатга олишда масофадан туриб (онлайн) шахсни биометрик идентификация (Face-ID) қилиш жорий этилди.

Шунингдек, Ўзбекистонга хизмат сафари ёки туризм учун келаётган хорижий фуқаролар мобил қурилмаларидан рўйхатдан ўтказмасдан фойдаланиш даври 30 календар кунидан 60 календар кунигача узайтирилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, рақамни ўзгартирмасдан мобил операторни танлаш имконияти мавжуд бўлиши, шунингдек, абонентлар мобил алоқа операторларининг хизмат кўрсатиш сифатига қараб исталган компанияни танлаши мумкинлиги хабар қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: