18:45 | 04.11.23 972

Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаньяху билан алоқаларни узаётганини айтди

Туркия президенти шунингдек, мамлакатнинг Тел-Авивдаги элчисини ҳам чақириб олган.

Хорижий нашрларнинг ёзишича, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Исроил бош вазири Бинямин Нетаньяху билан алоқани узаётганини айтган. Эрдўғон бунга Исроилнинг айнан Ғазодаги ҳаракатларини сабаб қилиб кўрсатган.

«Нетаньяху энди биз гаплашадиган одам эмас. Биз уни ҳисобдан чиқардик» дея таъкидлаган Туркия президенти.

Эрдўғоннинг ушбу баёноти Исроил-ХАМАС уруши ҳақидаги Туркиянинг тобора қизғин нутқлари туфайли Исроил Анқара билан муносабатларини «қайта кўриб чиқаётганини» айтганидан бир ҳафта ўтиб янграган.

Эрдўғон шу билан бирга, мамлакатлар ўртасидаги дипломатик муносабатларни бутунлай узиб бўлмаслигини, Исроил расмийлари билан музокараларни Туркия хавфсизлик хизмати раҳбари Иброҳим Калин олиб бораётганини айтган.

«Алоқаларни бутунлай узиш, айниқса, халқаро дипломатияда мумкин эмас. Иброҳим Калин мунтазам равишда Исроил томони билан, Фаластин ва ҲАМАС билан ҳам музокараларни олиб бормоқда» дея қўшимча қилган Эрдўғон.

Шунингдек, давлат етакчиси Исроил томонидан тинч аҳолига қарши давом этаётган ҳужумлар натижасида Ғазода содир бўлаётган инсонпарварлик фожиаси ҳамда Исроилнинг ўт очишни тўхтатиш чақириқларини рад этиши туфайли ўзининг Тел-Авивдаги элчисини Туркияга чақиртириб олган.

Бундан ташқари, у агар Исроил ҳаракатлари тўхтатилиб, жавобгарликка тортилмаса, глобал тизимга ишонч қолмаслигини ҳам айтган.

Маълумот учун, шу йилнинг 29 октябр куни Туркия Республикасининг 100 йиллиги арафасида Отатурк аеропортида Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун бўлиб ўтган митингдан сўнг, Исроил хавфсизлик чораси сифатида Туркия ва бошқа бир нечта давлатлардан ўз элчиларини чақириб олганди. Митингда Эрдўғон Исроил ҳукумати вакилларини «ҳарбий жиноятчилар» деб атаганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Эрдўғондан ҲАМАС тарафдорларини Туркияга олиб кетишни сўраганди. Шунингдек, Баҳрайн Исроил билан иқтисодий алоқаларни тўхтатганди. Бундан ташқари, Исроил-Фаластин можаросидаги томонлардан қайси бири ижтимоий тармоқларда кўпроқ қўллаб-қувватланаётгани ҳақда хабар берилганди.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1094
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 908
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 557
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 471
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1184
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 968