18:40 | 25.10.23 1259

Эрдўғон ҲАМАСни «террорчи ташкилот эмас, ўз ерини ҳимоя қилаётган мужоҳидлар гуруҳи» деб атади

Туркия президенти Исроилга ташрифини ҳам бекор қилди.

Туркия нашрлари берган хабарларга кўра, мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Исроилнинг Ғазо секторида Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати билан ҳарбий можароси вақтидаги ҳаракатларини танқид қилган.

У Туркия парламенитдаги ўз партияси фракциясида сўзлаган нутқида Ғарб Исроилдан қарздорлиги сабабли ҲАМАСни террорчи ташкилот, деб билиши, аммо Туркиянинг Исроилдан қарзи йўқлигини айтган.

«Ҳамас террорчи ташкилот эмас, бу ўз ерларини ҳимоя қилаётган мужоҳидлар гуруҳи», – дейди у.

Эрдўғон, шунингдек, унинг Исроилга режалаштирилган ташрифи «ғайриинсоний уруш» туфайли бекор қилинганини ҳам маълум қилган.

«Исроилга ташриф дастурим бор эди, уни бекор қилдим, ташриф амалга оширилмайди» деган Ражаб Тоййиб Эрдўғон.

Эрдўғоннинг айтишича, Туркия Исроил билан муносабатларни ниҳоят нормаллаштириш ниятида бўлган. Аммо, Исроил Туркиянинг яхши ниятини суиистеъмол қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил БМТ бош котибининг зудлик билан истеъфога чиқишини талаб қилганлиги ҳақда хабар берилганди.


Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳарорат -17 даражагача тушиши ва қор ёғиши кутилмоқда

10:45 | 04.12.23 362
Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

Фарғонадаги махсус тадбирларда 22 нафар «гуруҳ аъзолари» қўлга олинди

22:23 | 03.12.23 1937
«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

«Бахти Ташкентский» қўлга олингани бўйича расмий маълумот берилди

21:13 | 03.12.23 2689
Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

Деярли барча ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли мавжуд, ёғингарчилик бўлмайди

20:25 | 03.12.23 617
Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси эълон қилинди

19:49 | 03.12.23 845
Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлганлар рўйхатига киритилганлардан бири тирик бўлиб чиқди

Олмаотадаги ёнғинда ҳалок бўлганлар рўйхатига киритилганлардан бири тирик бўлиб чиқди

19:10 | 03.12.23 799