15:21 | 12.02.24

                       

Ерни уч кун давомида кучли магнит бўронлари қоплайди

Ерни уч кун кучли магнит бўронлари қоплайди. Бу кунларда бош оғриғи, ҳолсизлик, диққатнинг пасайиши, асабийлашиш кузатилиши мумкин. Сурункали касалликларга чалинган одамлар ва қариялар ўзини ёмон ҳис қилади.

Ерни 12, 13 ва 14 феврал кунлари кучли магнит бўронлари қоплайди. Бу ҳақда Meteoagent хабар берди.

Магнит бўроннинг сабаби Қуёшда содир бўлган Х синфидаги чақнашдир, бу қуёш чақнашлари синфларининг энг кучлиси ҳисобланади. Прогнозларга кўра, 12 ва 14 февралда 5 балли, 13 февралда эса 6 балли магнит бўрони кузатилиши кутилмоқда.

Қуёш фаоллиги кузатиладиган кунлар ҳатто соғлом одамлар ҳам саломатлигида ўзгаришлар кузатилаётганидан шикоят қилади. Жумладан, бош оғриғи, ҳолсизлик, диққатнинг пасайиши, асабийлашиш кузатилиши мумкин. Сурункали касалликларга чалинган одамлар ва қариялар ўзини ёмон ҳис қилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: