10:49 | 07.11.21

                       

Эрон душманларни огоҳлантириш мақсадида ҳарбий машқлар ўтказади

Бу мамлакатнинг денгиздаги қудратини намойиш қилиши таъкидланган

Эрон ҳарбийлари 7 ноябрда Уммон кўрфази, Ҳинд океани шимоли ва Қизил денгизнинг айрим қисмларида кенг кўламли ҳарбий машғулотлар бошланишини маълум қилди. Бу ҳақда «Iran Press» хабар берди.

Фото: «The National Interest»

Келтирилишича, Эрон армияси қўмондони ўринбосари, адмирал Ҳабибуллоҳ Сайёрий машғулотлар Эроннинг денгиздаги қудратини намойиш этиб, душманларнининг мамлакатга қарши ҳар қандай зарбасига жавоб беришидан огоҳлантиришини айтган. «Zolfaqar-1400» деб номланган машғулотларга Эрон қуруқликдаги кучлари, денгиз флоти, ҳаво кучлари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари жалб қилиниши қайд этилган.

Таъкидлашича, машғулотлар Эроннинг жануби-шарқида, Ҳормуз бўғозининг шарқий томонидан Ҳинд океанининг шимолий қисмигача, шунингдек, Қизил денгизнинг бир қисмигача чўзилган бир миллион квадрат километрдан ортиқ майдонни қамраб олиши кутилмоқда.

Аввалроқ Эрон Исроил билан чегарада қўшин тузмоқчилиги ва Исроил разведкаси эронлик генерални ўғирлаб кетгани маълум қилинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: