18:21 | 10.08.21

                       

Эрон раҳбари АҚШ катта хато қилганини айтди

У бу ҳақда Франция президенти билан телефон орқали мулоқотида гапирган

Эроннинг янги сайланган президенти Иброҳим Раисий Франция раҳбари Эммануэль Макрон билан телефон орқали мулоқотида АҚШ катта хато қилганини айтиб ўтган. Бу ҳақда Эрон президенти администрацияси матбуот хизматига таяниб, «Anadolu Agency» хабар берди.

Фото: «Al Jazeera»

Айтилишича, Раисий Эронга қарши санкциялар қўллаш орқали АҚШ ядровий битим бўйича қўпол хато қилганини айтган. «АҚШ ҳам, Европа Иттифоқи ҳам ядровий битим бўйича ўз мажбуриятларини бажариши керак. Барча музокараларда Эрон манфаатлари кафолатланиши керак», — деган Эрон раҳбари.

Маълум бўлишича, президентлар мулоқот давомида, асосан, Теҳрон ядровий дастури бўйича музокараларни қайта бошлаш масаласини муҳокама қилган. Қайд этилишича, Франция президенти Парижнинг Эрон билан ядровий битим бўйича музокараларни тезроқ тиклаш истаги борлигини таъкидлаган. Бир соат давом этган суҳбат чоғида, бундан ташқари, икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва Ливандаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашилган.

Аввалроқ Эрон ташқи ишлар вазирлиги вакили Америка армиясининг ҳаракатларини қоралаганди. Шунингдек, Эроннинг янги президенти ядро қуроли бўйича баёнот берган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: