17:23 | 14.07.21

                       

Эронда биринчи марта танишув дастури ишга туширилди

У орқали жуфтини топганлар 4 йил давомида назорат қилинади

Эрон ҳукумати мамлакатда ягона қонуний танишув дастурини ишга туширди. Бу ҳақда «BBC» хабар берди.

Фото: «EPA»

Маълум бўлишича, Тебян маданият институти томонидан ишлаб чиқилган дастур «Hamdan» деб аталган. Дастурда барча жараёнлардан ўтиб, муносиб жуфтини топган ёшлар тўйдан кейин тўрт йил маслаҳатчи назоратида бўлади. Бундай назоратдан мақсад эса ажрашишлар сонини камайтириш ҳисобланади.

Маълумотларга кўра, Эронда ажралишлар сони тобора кўпайиб бормоқда. Агар 2008 йилда ҳар саккизинчи никоҳга биттагина ажралиш тўғри келган бўлса, 2020 йилда 307 мингдан сал кўпроқ никоҳ ва деярли 100 минг ажралиш рўйхатга олинган. Бундан ташқари, мамлакатда туғилиш даражасининг пасайиши кузатилмоқда: 2020 йилда аҳоли ўсиши 1,29 фоизгача камайган.

Эрон аҳолиси учун «Hamdan» умр йўлдош топиш учун ягона дастур бўлиб қолмоқда, чунки мамлакатда бошқа танишув хизматлари тақиқланган.

Аввалроқ Эрон ташқи ишлар вазирлиги вакили Америка армиясининг ҳаракатларини қоралагани айтилган. Шунингдек, Эронда 33 йил олдин судсиз қатл қилинганлар ишини текшириш талаб қилинганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: