14:30 | 06.06.23

                       

«Эски ном вазирлик функцияси чеклангандек таассурот уйғотган» — Азиз Абдуҳакимов

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири янги номнинг сабабларига тўхталиб ўтди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Табиат ресурслари вазирлиги номи Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги деб ўзгартирилди. Президент имзолаган ҳужжатда нафақат вазирлик номи, балки унинг ишлаш функциялари ҳам ўзгарадиган бўлди. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Адуҳакимов вазирликда рўй берган маъмурий ўзгаришлар ҳақида гапирар экан, вазирлик номидаги ўзгаришга ҳам тўхталиб ўтди.

Президентимиз томонидан бир нечта муҳим ҳужжатлар имзоланди. Бу ҳужжатларда экология ва атроф- муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини трaнсформация қилиш кўзда тутилган. Шу билан бирга, вазирликнинг номи ҳам ўзгармоқда. Табиийки, бу масала юзасидан барчада савол уйғонади. Нега Табиат ресурслари вазирлигидан бу номга ўтилди? Бу борада айтиш керакки, президентимиз ҳозирги кунда катта эътиборни экология масаласига қаратмоқда. Табиий ресурс деганда вазирлик фаолияти чеклангандек бўлиб кўринади. Бунда вазирлик номига нисбатан фуқаролар ва халқаро ҳамжамият қарашларини ҳам ҳисобга олиш керак. Янги номда вазирликка бир қанча функциялар юкланди. Нафақат вазирлик номи, балки унинг иш юритиши ҳам ўзгарди.

Азиз Абдуҳакимовнинг таъкидлашича, иқтисодиётнинг ривожланиши экология масаласини жиддийлаштиради. Бу ҳолат кўплаб ривожланган мамлакатлар бошидан ўтган жараёндир. Янги вазирлик Ўзбекистон экология соҳасида муҳим чоралар кўриши айтилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: