16:27 | 07.04.24
«Wizz Air» Европа пойтахтлари ва Ўзбекистон ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқчи.
Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчиси Ойбек Шахавдинов Будапештда «Wizz Air» компанияси президенти Роберт Кери билан учрашди. Бу ҳақда «Дунё» хабар берди.
Қайд этилишича, мулоқот чоғида «Wizz Air» авиакомпаниясининг Ўзбекистон авиация бозоридаги иштирокини кенгайтириш юзасидан фикр алмашилди.
Авиакомпания Европа пойтахтлари ва Ўзбекистон шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйишдан манфаатдор экани таъкидланди.
Музокаралар давомида ,шунингдек, «Wizz Air» бош директори Ёзеф Варади бошчилигидаги делегациянинг Тошкент шаҳрига режалаштирилган сафари муҳокама қилинди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: