15:56 | 17.12.23

                       

Фарғона ва Бухорода дорихона сотувчилари томонидан психотроп моддалар сотилгани аниқланди

Андижонда эса фуқаро маҳаллада кучли таъсир қилувчи дориларни сотишга келганида ушланди.

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳридаги «Қ.С.» МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси А.Р. ҳеч қандай ҳужжатсиз 40 дона кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро Н.Р.га сотган вақтида ушланиб, дорихонадан жами 60 дона дори воситаси ашёвий далил сифатида олинди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан Бухоро вилоятининг Қоракўл туманидаги «С.Т.» МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси М.Б. харидорга ҳеч қандай ҳужжатсиз 20 дона Gabaten номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотган вақтида ушланиб, дорихонадан жами 106 дона психотроп дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент

Андижон вилоятининг Андижон шаҳридаги ҳолатда эса, фуқаро А.С. жами 173 дона «Зардекс» ва «Фенобарбитал» номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини шаҳарнинг «Мустақиллик» МФЙ ҳудудида ўтказиш мақсадида олиб келган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси — кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш билан жиноят ишлари қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд ва Тошкентда психотроп дори воситасини сотаётган шахслар ушлангани ҳақда хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: