15:49 | 19.06.23

                       

Фарғонада қурилиши тугалланмаган цехда ёнғин содир бўлди

Бунинг оқибатида цех биносининг 150 кв.м қисми ёниб, зарарланган

Бугун, 19 июн куни соат 12:42 да Фарғона вилояти Учкўприк туманида қурилиши тугалланмаган калава ип ва рангли ип ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 12:45 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 12:48 да ўраб олинган ва соат 13:02 да ўчирилган.

Ёнғин натижасида цех биносининг 150 кв.м майдонида том қисми, оператор ва қoровул хонасининг ички қисми ёниб зарарланган. Ёнғиндан бинонинг 2000 кв.м майдони сақлаб қолинган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқлиги айтилди. Ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: