11:06 | 15.12.23
Ушбу наркотиклар Тожикистондан контрабанда йўли билан келтирилгани аниқланган.
Фарғона вилояти Тошлоқ туманида яшовчи 2006 йилда туғилган шахснинг яшаш хонадони кўздан кечирилиб, у сотиш мақсадида сақлаб келаётган 27 кг 573 гр «гашиш» ва 3 кг 967 гр «опий» гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Аниқланишича, ушбу наркотик моддалар Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келинган.
Шунингдек, Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган фуқаро Қирғиз Республикасининг Ўш вилоятида истиқомат қилувчи шахс билан тил бириктириб, 1 кг 806 гр «Мефедрон» синтетик гиёҳвандлик воситасини харидорга 80 минг АҚШ долларига сотаётган вақтларида қўлга олинди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, Қўрғонтепа туманида яшовчи фуқаронинг уйидан ҳам 2 кг 698 гр «Мефедрон» моддаси тегишли тартибда расмийлаштириб олинди, ушбу синтетик наркотик моддалар Қирғиз Республикасидан олиб келинган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: