18:40 | 28.11.23

                       

Фарғонада 4 та автомобил иштирокида автоҳалокат содир бўлди

Йўл-транспорт ҳодисасига қалин туман тушиши сабаб бўлган.

Фарғона вилояти Бувайда тумани ҳудудида тўрт автомобил иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ хабар беришича, ҳодиса бугун, 28 ноябр куни соат 08:15 ларда содир бўлган.

Туманнинг «Янгиқадам» МФЙ ҳудудидан ўтган А-373 «Тошкент-Ўш» автомобил йўлининг 239-километрида ўрнатилган светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган Cobalt русумли автомобилнинг ортидан ҳаракатланиб келаётган Nexia-2, Tiko ва Hyundai Porter русумли автомобиллар қалин туман тушган вақтда оралиқ масофани сақламагани оқибатида ўзаро тўқнашган. Натижада Tico автомобили ҳайдовчиси тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган.

Ушбу ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида Cobalt ва ISUZU автобуси тўқнашиб кетиши оқибатида Cobalt автомобили ёниб кетганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: